Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ғазода гуманитар ёрдам олиб кетаётган БМТ карвони ўққа тутилди

Ғазода гуманитар ёрдам олиб кетаётган БМТ карвони ўққа тутилди

Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказаётган БМТ автомобилларига ўқ узилган ва уларнинг юклари ўғирланган.

Бу ҳақда Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида уч нафар ҳайдовчи тан жароҳати олган.

Қайд этилишича, Фаластин анклавининг марказий қисмида БМТ гуманитар ёрдам карвонига ҳужум қилинган. Жануб чегарасидан Дайр ал-Балаҳ шаҳри томон ҳаракатланаётган 20 юк машинасидан 14 таси отиб ташланган ва улар олиб кетаётган озиқ-овқатлари ўғирланган.

Ўтган йилнинг 7 октябрь куни Ғазо секторидан Исроил ҳудудига Фаластиннинг ХАМАС радикал ҳаракати жангариларининг кириб келиши, чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва асирларнинг гаровга олиниши билан кечганидан кейин Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Бунга жавобан Исроил Ғазода Хамаснинг ҳарбий ва сиёсий тузилмасини йўқ қилиш ва ўғирлаб кетилганларнинг ҳаммасини озод қилиш мақсадида операция бошлади.

Киритилди: 10:59 15.11.2024. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!