Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазода геноцид сиёсати оқибатида хавфли касаллик тез суръатда тарқалмоқда

Ғазода геноцид сиёсати оқибатида хавфли касаллик тез суръатда тарқалмоқда

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроил томонидан Ғазо секторига нисбатан амалга оширилаётган блокада, ичимлик сувининг ифлосланиши ва очарчилик шароитида кам учрайдиган, хавфли касаллик — Гийен-Барре синдроми кенг тарқалмоқда.

Вазирлик бош директори Мунир ал-Буршнинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда 95 та янги ҳолат аниқланган, шулардан 45 нафари болалар, иккиси эса 15 ёшдан кичик.

«Газода бу касаллик аввал йилига атиги бир марта учрар эди, бугун эса ўнлаб ҳолат қайд этилмоқда. Беморлар нафас олишда қийинчиликка дуч келиши, ҳатто ҳаётдан кўз юмиши мумкин», — деди Мунир ал-Бурш.

Унинг таъкидлашича, касалликнинг кенг тарқалиши Исроил томонидан узлуксиз амалга оширилаётган блокада, суғориш ва ичимлик сувининг ифлосланиши, дорилар ва озиқ-овқат етишмаслиги билан бевосита боғлиқ.

Мутасаддилар халқаро ҳамжамиятни Ғазода юзага келган гуманитар фожиага эътибор қаратишга чақирмоқда.

Киритилди: 17:54 05.08.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!