Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ғазода 24 соат ичида Исроил армияси ҳужумлари натижасида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ғазода 24 соат ичида Исроил армияси ҳужумлари натижасида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

18 май куни Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида камида 151 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Унга кўра, улардан 70 нафари Ғазо шаҳри ва Фаластин анклавининг шимолидаги ҳудудларни бомбардимон қилиш натижасида ҳалок бўлган.

Исроил Бош вазирининг маслаҳатчиси Дмитрий Генделман якшанба куни Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги радикал Хамас ҳаракатини енгиш учун олиб борилаётган "Гидён аравалари" операциясининг ҳал қилувчи босқичига кирганини айтди.

"Қуруқликдаги кучлар Ғазо секторига чуқур кириб боряпти, ХАМАС тузилмаларига аниқ зарбалар бериб, муҳим позицияларни эгалламоқда. Ўтган ҳафта давомида авиация юзлаб нишонларга зарба берди, омборлар, туннеллар, ракета позициялари ва террорчиларни йўқ қилди", - дея таъкидлади у.

Аввалроқ Исроил анклавда очарчилик хавфининг олдини олиш учун Ғазо секторига озиқ-овқат етказиб беришга рухсат бериши хабар қилинганди.

Киритилди: 08:30 19.05.2025. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!