2023 йил 7 октябридан бошлаб Исроил армиясининг 10 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган ёки яраланган. Ғазо секторидаги оккупацияни доимий қилиш ҳаракатлари ва Ғарб соҳилида (Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида) кучайиб бораётган ҳарбий амалиётлар фонда Исроил армияси шахсий таркиб етишмовчилиги бўйича чуқур инқирозга дуч келмоқда.
Ғазодан ташқари Ливан ва Сурияга қарши ҳам ҳужумлар кенгайиб, Ғарб соҳилидаги оккупация давом этаётган бир пайтда Исроил армияси жиддий равишда кадрлар танқислигига дуч келди. Ўтган ойда армия қўмондонлиги 12 минг аскар етишмаётганини, улардан 7 минг нафари фронт учун зарур эканини маълум қилди.
Бу инқирозни енгиш учун Исроил ҳукумат харедим (ултраортодокс яҳудийлар)ларни ҳарбий хизматга чақиришни ва захирадаги аскарларнинг хизмат муддатини узайтиришни бошлади. Бироқ бу чоралар кутилган натижани бермади. Резервистларнинг хизматини узайтириш мамлакат ичида норозиликларни келтириб чиқарди.