2023 йил октябрь ойида кучайган қуролли можародан буён Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 54,900 нафарга яқинлашмоқда.
Бу ҳақда хабар бермоқда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
“2023 йил октябрь ойидан бери Ғазодаги жангларда қурбонлар сони 54 880 кишига етди, яна 126 227 киши жароҳат олди”, — дейилади вазирлик ҳисоботида. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, сўнгги 24 соат ичида Ғазо касалхоналарига 108 қурбоннинг жасади қабул қилинган, 393 фаластинлик эса яраланган.