Ғазо сектори шимолидаги аҳоли ўққа тутилиши натижасида вайрон бўлган уйлар вайроналари остида ҳалок бўлмоқда, чунки қутқарув гуруҳлари уларга ўз вақтида етиб бора олмаяпти. Бу ҳақда Ғазо сектори фуқаролик мудофааси бошқармаси бошлиғи Маҳмуд Басал маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Исроил армияси қаттиқ қамални қўллашда давом этмоқда ва эксклавнинг шимолий ҳудудларини кучли ўққа тутмоқда.
Ғазо секторидаги фуқаролик мудофаа хизматлари Исроил ҳужумлари туфайли тегишли хизматларни тақдим эта олмаяпти, вайроналар остидан жасадларни олиб чиқиш жуда қийин, деди у.
5 октябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазонинг шимолий ҳудудларига, асосан, Жебалия қочқинлар лагерига интенсив зарбалар беришни бошлади. Эртаси куни эксклав шимолида қуруқликдан ҳужум бошланди.
Исроил бу ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамининг кириб келишига тўсқинлик қилмоқда, очарчилик, тоза сув этишмаслиги ва эпидемиялар ҳужумлар билан бирга фаластинликлар учун қўшимча қийинчиликларга айланади.