Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори шимолидаги беш қаватли турар-жой биносига уюштирган зарбаси натижасида камида 93 киши ҳалок бўлгани ва 40 га яқин киши бедарак йўқолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллернинг маълум қилишича, Вашингтон ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганидан ниҳоятда хавотирда, деб ёзади ББC.
«Бу даҳшатли оқибатларга олиб келадиган даҳшатли воқеа», деди у йигирма нафар боланинг ўлимини таъкидлаб. «Бу сўнгги зарбада тинч аҳоли тўлаган фожиали нарх биз бу урушни тугатишимиз кераклигини яна бир эслатади», деди Миллер.