Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ғазонинг Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябрдан буён очликдан ҳалок бўлганлар сони 258 нафарга етди. Улардан 110 нафари болалардир.