Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 56 531 нафарга етди

Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 56 531 нафарга етди

2023 йил 7 октябридан буён Исроил армиясининг Ғазо секторига қарши уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 56 531 нафарга етди.

Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг сўнгги баёнотида маълум қилди.

Таъкидланишича, фақат сўнгги 24 соат ичида Исроил зарбалари натижасида 28 киши ҳалок бўлган, яна 223 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

«Шифохоналарга 28 нафар ҳалок бўлган фуқаронинг жасади ҳамда 223 нафар яраланган фуқаро олиб келинди», — дейилади расмий маълумотда.

Ҳужумлардан жабр кўраётганлар орасида хотин-қизлар ва болалар сони ҳам анча юқори экани таъкидланмоқда.

Киритилди: 22:32 30.06.2025. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!