Миср, Исроил, Қатар, Фаластин миллий маъмурияти (ПНА) ва АҚШ вакиллари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувининг бажарилишини назорат қилади. Бу ҳақида хабар берди Ал-Қаҳира ал-Ихбария телеканали.
Унинг манбаларига кўра, тилга олинган давлатлар вакиллари Ғазо бўйича "иштирокчилар ўртасида самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш ва келишув шартлари бажарилишини назорат қилиш" учун яратилган Келишувни мониторинг қилиш марказининг бир қисми бўлади.