Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғазо жанубида 10 нафар фаластинлик тинч аҳоли ҳалок бўлди

Ғазо жанубида 10 нафар фаластинлик тинч аҳоли ҳалок бўлди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳарчасидаги уйга зарба бериши оқибатида ўн нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA расмий ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужум қурбонларининг аксарияти болалардир.

Исроил артиллерия бўлинмалари Хон Юнусдаги Европа касалхонаси атрофини ҳам ўққа тутди.

Бундан ташқари, Исроил авиацияси Ғазо секторининг марказий қисмидаги Дайр ал-Бала ҳудудига, шунингдек, Нусайрат, Ал-Мағози ва Ал-Завайд қочқинлар лагерларига йирик зарбалар берди. Исроил армияси ҳам Ғазо секторининг шимолида ҳужумларини давом эттирди.

Киритилди: 13:43 10.12.2023. Ўқилди: 929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!