Ғазо сектори Исроилга иккита ракета учирди, Исроил ҳаво кучлари уларни тутиб олди.
Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидан Исроил ҳудудига учиб келган иккита ракетани тутиб олди”, — дейилади хабарда.
Департаментнинг қайд этишича, ушбу ўққа тутилиш натижасида Исроил жанубидаги Ғазо секторига туташ аҳоли пунктларида ҳаво ҳужуми сигнали эълон қилинган.