Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ғазо ҳукумати: Ғазо секторида 20 минг портламаган ўқ-дорилар қолди

Ғазо ҳукумати: Ғазо секторида 20 минг портламаган ўқ-дорилар қолди

Ғазо ҳукумати маълум қилишича, Исроилнинг икки йилдан бери давом этаётган бомбардимонлари натижасида Ғазо секторида 20 мингга яқин портламаган ўқ-дорилар қолган.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати баёнотида қайд этилишича, Исроил ҳужумлари ортидан минтақада 65–70 миллион тонна вайрона пайдо бўлган. Бу вайроналар минглаб уйлар, бинолар ва инфратузилманинг тўлиқ ёки қисман йўқ қилиниши натижасида келиб чиққан.

Баёнотда таъкидланишича, Ғазо ҳозирда “замонавий тарихдаги энг катта гуманитар фалокат” билан тўқнаш келган. Ҳудуддаги портламаган ўқ-дориларни йўқ қилиш учун махсус мутахассислар гуруҳлари ва техник жиҳозлар зарур, аммо Исроилнинг тўсиқлари сабабли оғир техника ва машиналар ҳудудга киролмаяпти.

Исроил ҳукумати чегара ўтиш нуқталарини ёпиб қўйгани боис, вайроналар остида қолган жасадларни чиқариш ва тиклаш ишлари ҳам қийин кечмоқда.

Оташкесим ва асирлар алмашинуви бўйича келишув
9 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилишича, Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича оташкесим режасининг илк босқичига келишган. Келишув Мисрдаги музокаралар натижасида имзоланиб, Исроил ҳукумати розилиги билан 10 октябрь куни кучга кирган.

Келишувга кўра, Исроил армияси “Сариқ чизиқ” деб аталган ҳудуддан чекингач, ўша куни соат 12:00 да Ғазо секторида оташкесим амалга кирган.

Расмий маълумотларга кўра, Исроилнинг икки йиллик ҳужумлари натижасида 67 967 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, 170 179 киши яраланган.

Киритилди: 21:40 16.10.2025. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!