Ғазо фуқаролик мудофааси матбуот котиби Маҳмуд Базалнинг "Al Jazeera"га маълум қилишича, давом этаётган ёрдам етишмовчилиги бутун анклавда "аста-секин" ўлимга сабаб бўлмоқда.
Исроил ўтган ҳафта тўлиқ қамални юмшатганига қарамай, аҳолининг кўпчилиги ҳали бир қоп ун ҳам ололмаган, деб айтди Базал. Озуқа етишмаслиги болаларни, айниқса чала туғилган чақалоқларни тобора кўпроқ хавф остига қўймоқда, деб таъкидлади у.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Ғазодаги фаластинликларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш учун кунига 1000 та ёрдам юк машинаси керак бўлади. Бу Исроил қамал юмшатилганидан бери киритган тахминан 300 та юк машинасидан анча кўпдир.
Базал халқаро гуманитар ташкилотлар бошқариши лозим бўлган ёрдам етказиб беришнинг хавфсиз ва ишончли тизимини яратишга чақирди.