Калифорния университети олимлари газланган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш организмдаги ёшга доир ўзгаришларни тезлаштиради, деган хулосага келишди. Ичимлик қанча ширин бўлса, асорати шунчалик жиддий бўлиши мумкин.
Тиббий кўрикдан ўтказилган 20 дан 65 ёшгача бўлган кишиларда метаболизм, юрак-қон томир билан боғлиқ безовталиклар кузатилган.
Ҳар бир беморда махсус текширув ўтказилиб, ҳужайраларнинг ҳаётий фаоллиги, яъни ёшга доир индикатор кўрсаткичлари қайд этиб борилган. Яъни кексалик аломати тезлашганда ҳужайралар ўзига хос тарзда қисқаради. Беморларнинг аксариятида бу ҳолат яққол кўзга ташланган.
Олимлар газланган ичимликларга ружу қўймаслик кексайиш аломатлари олдини олишда ҳам муҳим эканини айтишмоқда.