Энергетика вазири газлашмаган уй хўжаликлари учун ҳам худди газлаштирилмаган кўп қаватли уйлардаги хонадонларда бўлгани сингари электр энергиясига 50 фоизлик чегирма берилиши ҳақида
эълон қилганди.
Бу, масалан, газлашмаган қишлоқ жойларда ойига 200 кВт.соат электр энергияси ишлатадиганлар кВт.соатига 225 сўм, 200-1000 кВт.соат электр энергияси ишлатадиганлар кВт.соатига 450 сўм ҳақ тўлаш мумкин дегани.
"Буни 1 январдан жорий этишга ҳаракат қиламиз", — дейилганди ўшанди. Ваъда айтилганига деярли 2 ой бўлди, ижро қилиниши керак бўлган муддатгача 29 кун вақт қолди. Агар масала ўзбекистонликлар учун қанақадир янги тақиқ ёки ўғри олигархлар учун имтиёзларга оид бўлганида аллақачон қарор қабул қилиб бўлинган бўларди.
Газлашмаган ҳудудларда ҳар бир хонадонга 35 кунда битта пропан балони етказилиши тартиби узлуксиз ишлаётгани йўқ. Пропан балони етказиш даврийлиги 2-3 ойга чўзилиб кетиши, бунинг устига нархлардаги фарқлар туфайли коррупциялашгани муаммога айланган.
Биратўла 50 фоизлик чегирма билан бирга, масалан энергосамарадорлиги А тоифадаги электр плиталар учун аждарҳо божлар ҳам бекор қилиниши керак.