Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Ғазалкент» — «Республика ФА» ўйинида футболчилар ўртасида жанжал чиқди

«Ғазалкент» — «Республика ФА» ўйинида футболчилар ўртасида жанжал чиқди

Ўзбекистон Пролигасининг 26-туридан ўрин олган «Ғазалкент» ва «Республика ФА» ўртасидаги учрашувда футболчилар иштирокида жанжал юзага келди.

9 ноябрь куни ўтказилган ва меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳс давомида икки жамоа вакиллари ўртасида кескин тортишув содир бўлди.

Вазиятга стадиондаги хавфсизлик ходимлари аралашиб, тартибсизликни тезда бартараф этди. Учрашув комиссари маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Мазкур ҳолат Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ўрганилади. Жанжалга сабабчи бўлган ва унда қатнашган футболчилар ҳамда расмий шахсларнинг ҳаракатларига баҳо берилади.

Зарурат туғилса, иш ҳуқуқий баҳо бериш учун ваколатли органларга юборилиши мумкин.

Киритилди: 05:58 10.11.2026. Ўқилди: 840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар