АҚШ ва учта Европа давлати томонидан Эронга қарши тайёрланган резолюция лойиҳаси уруш жиноятларини яширишга уринишдир.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
Унинг таъкидлашича, Исроил ва АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумлари текширувларнинг тўхтатилишига олиб келган ва МАГАТЭ мутахассислари хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлишган. "АҚШ ўзининг ноқонуний ҳужумининг оқибатларини Эронга қарши досега айлантирмоқчи", деди у.
Ғарибободий шунингдек, ҳимоя остидаги иншоотларга зарба берилганини ва ядровий хавфсизлик ва текшириш имкониятлари бузилганини таъкидлади. Унинг фикрича, бу ҳолатлар кейинчалик Эронга босим ўтказиш учун ишлатилади.