Босиб олинган Ғарбий Қирғоқ бўйлаб исроиллик кўчманчилар фаластин жамоаларига ҳужум ва тажовузлар уюштирганини, шунингдек, Исроил кучлари ўнлаб фаластинликларни қамоққа олганини билдирувчи хабарлар мавжуд.
Кўчманчилар ҳужуми ҳақида ҳозирча қуйидагилар маълум:
Фаластин маъмурлари Қуддусдан тахминан 70 километр шимолда жойлашган Жинсафут ва Фундуқ қишлоқларида ўнлаб исроиллик кўчманчилар уй-жойларга ва маҳаллий корхоналарга ҳужум қилганини маълум қилди.
Жинсафутда фаластинликларнинг учта уйи, қишлоқнинг асосий кўчасида жойлашган болалар боғчаси ва дурадгорлик устахонаси ёқиб юборилган.
Фундуқда ўнлаб исроиллик кўчманчилар ўқ отиб, уйларга тош отишган, автомобиллар, уйлар ва дўконларни ёндиришган.
Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти қишлоқларга ҳужумлар пайтида кўчманчилар томонидан калтакланган 12 кишига тиббий ёрдам кўрсатганини маълум қилди.
Исроил кучлари кўчманчилар ҳужумига учраган Фаластин қишлоқларига бостириб киргандан сўнг, тўққиз киши заҳарли газни нафас олгани учун тиббий ёрдам олди.
Исроил ҳарбийлари кўчманчиларни тарқатиб юборганини ва тергов бошлаганини маълум қилди, бироқ етказилган зарар, маҳаллий фаластинликларга етказилган жароҳатлар ёки бирорта ҳужумчини ҳибсга олиш ҳақида ҳеч нарса айтмади.
Vafa ахборот агентлиги хабар беришича, кўчманчилар Хеврон яқинидаги Масафер Ятта ҳудудидаги уйга бостириб киришди ҳамда Байтлаҳмнинг жануби-шарқидаги Туқуъ шаҳри яқинида ва Хевроннинг жануби-ғарбидаги Дура шаҳрида фаластинликларга тегишли автомобилларга ҳужум қилишди.
Вафа, шунингдек, Исроил хавфсизлик кучлари ҳимояси остидаги бир гуруҳ кўчманчилар Рамаллаҳнинг шарқидаги Бурқа қишлоғи яқинида тўпланиб, Фаластин жамоасига кирувчи ва ундан чиқувчи транспорт воситаларини тешиш учун йўлга михлар қўйганини хабар қилмоқда.
Кўчманчилар гуруҳлари Рамаллаҳ яқинидаги Кафр Малек ва Эин Синия қишлоқлари атрофида ҳам тўпланиб, Фаластин фуқароларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилишди.