Ғарбий ва Марказий Африкада кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари 700 га яқин одамни жабр кўрди, 72 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Tchadinfos портали БМТ маълумотларига таяниб хабар берди.
"Табиий офатдан 700 мингдан ортиқ одам жабр кўрди, 72 киши ҳалок бўлди, яна 699 киши жароҳатланди. 62 минг турар-жой биноси вайрон бўлди. Гап Гвинея, Конго Демократик Республикаси, Кот-дъИвуар, Либерия, Мали, Нигерия, Того, Чад давлатлари ҳақида кетмоқда", - дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, энг кўп Чад жабр кўрган – у ердаги сув тошқинлари 240 мингдан ортиқ одамга зарар етказган. Табиий офат нафақат уйларни, балки озиқ-овқат экинларини ҳам вайрон қилган.