«Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар тугаши билан Владимир Путин биз учун янада хавфли рақибга айланади», деган Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур. Унинг сўзларига кўра, тахминан 800 минг рус ҳарбийси уйига қайтмасдан, янги буйруқлар олиши мумкин.
Махсус хизматлар ҳам бу фикрни тасдиқлаган. Россия Украинадан қўшинларни Финландия, Норвегия, Болтиқбўйи давлатлари ва Беларус орқали Полша чегарасига яқинлаштиришни режалаштираётганини маълум қилган. Ҳаттоки бу мақсад йўлида учун зарур инфратузилма тайёрлаб бўлингани айтилмоқда.