Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғарб матбуоти Трамп Исроилнинг Эронга зарба беришига қарши бўлгани ҳақида хабар бермоқда

 Ғарб матбуоти Трамп Исроилнинг Эронга зарба беришига қарши бўлгани ҳақида хабар бермоқда

The Wall Street Journal'нинг ёзишича, Трамп Нетаняҳуни Эронга қарши ҳарбий операцияни кейинга қолдиришга кўндиришга уринган. АҚШ расмийларига кўра, 9 июн куни Трамп Нетаняҳу билан суҳбатда Теҳрон билан дипломатик саъй-ҳаракатлар яна бироз давом этишини исташини айтган. 15 июнда Эрон билан музокараларнинг навбатдаги раунди ўтказилиши режалаштирилган эди.

"Аммо Нетаняху Трампга бу Эронга келишув тузиш учун берилган 60 кунлик муддатнинг сўнгги куни эканлигини ва Исроил ортиқ кута олмаслигини айтган", — деди суҳбат мазмунидан хабардор амалдорлардан бири.

Оқ уй маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, президент Доналд Трамп Қўшма Штатлар бунга тўсқинлик қилмаслигини, бироқ америкалик ҳарбийлар ҳужум операцияларида иштирок этмаслигини таъкидлаган.

Киритилди: 21:11 14.06.2025. Ўқилди: 744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!