Дмитрий Медведевнинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Россия билан proxy war (“ишончномага асосан уруш”) бошлаган.
Бироқ Украинани қурол-яроғ билан тўлдириш, унинг қўшинларини Ғарб техникасидан фойдаланишга ўргатиш, ёлланма аскарларни юбориш ва Россия чегаралари яқинида НАТО машғулотларини ўтказиш НАТО ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув эҳтимолини оширади.
Бундай можаро ҳар доим кенг қамровли ядровий урушга айланиш хавфига эга.