Шайхонтоҳур туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида Интернет тармоғида тарқалган хабарларга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди.
2 июнь куни соат 19:00 да “Ганга” автомобиль кўпригида аниқланмаган “Cobalt” автомобили кескин тўхтагани сабабли етти нафар бирин-кетин ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашдилар.
ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабр кўрмади. Йўл-транспорт ҳодисасининг барча иштиркочиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.