Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Гана бош мураббийи Роналду ҳақидаги сўзлари учун узр сўради

Гана бош мураббийи Роналду ҳақидаги сўзлари учун узр сўради

Гана миллий жамоаси бош мураббийи Отто Аддо Португалияга қарши ўйиндан (2:3) кейин билдирган фикри учун узр сўради.

Гана 1-турда португалларга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, Отто Аддо «Португалияни табриклайман. Ҳакамлар Роналдуга яхши совға ҳозирлашди», - дея фикр билдирган эди.

«Фурсатдан фойдаланиб, ўтган ўйиндаги аламли мағлубиятдан кейин билдирган фикрим учун узр сўрайман.

Қўполлашишни истамагандим, аммо матбуот анжуманидаги фикрларим барибир қўполроқ чиқди. Чунки ўйиндан сўнг жуда ҳам хафа эдим ва ҳиссиётларга берилдим. Умид қиламанки, бунинг учун мени жаримага тортишмайди», - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Португалия – Гана ўйинида бош ҳакам Роналду йиқилган вазиятда 11 метрлик нуқтани кўрсатгач, Криштиану 5та ЖЧда гол урган тарихдаги биринчи ўйинчига айланган эди.

Киритилди: 22:23 28.11.2022. Ўқилди: 3600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!