Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Гаити пойтахтидан 3 ҳафта ичида 53 минг киши чиқиб кетди

Гаити пойтахтидан 3 ҳафта ичида 53 минг киши чиқиб кетди

Гаити пойтахти Порт-о-Пренс аҳолиси оммавий равишда шаҳарни тарк этмоқда. Бу ҳақда Еuronews ёзди.

Уч ҳафта мобайнида 53 000 дан ортиқ одам шафқатсиз тўда, яъни бандитларнинг зўравонлигидан қутулиш учун Гаити пойтахтини тарк этди. Бу маълумотлар БМТ томонидан тақдим этилган.

Уларнинг 60% дан ортиғи Гаити жанубидаги қишлоқ жойларига бормоқда. Бу БМТ расмийларини хавотирга солди.

Улар зарур инфратузилма мавжуд эмаслигини ва мезбон жамоалар Порт-о-Пренсдан келаётган қочқинлар оқимини жойлаштириш учун етарлича ресурсларга эга эмаслигини таъкидладилар.

БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, Порт-о-Пренсни тарк этган 116 мингдан ортиқ киши Гаити жанубида истиқомат қилади.

3 миллионга яқин аҳолининг пойтахтни тарк этиши февраль ойи охирида тўдалар ҳукумат идораларига ҳужум қилганидан кейин бошланган. Қуролланган шахслар полиция бўлимларига ўт қўйган ва ёпиқ халқаро аэропортга ўт очган. Улар Гаитидаги иккита энг йирик қамоқхонага бостириб кириб, 4000 дан ортиқ маҳбусни озод қилишди

Киритилди: 22:22 03.04.2024. Ўқилди: 878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!