Алянс саммити 24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Гаага шаҳрида бўлиб ўтади. Саммитнинг асосий мавзуси Европа давлатларининг мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача ошириш бўлиши кутилмоқда, АҚШ президенти Доналд Трамп бу талабни қатъий равишда илгари сурмоқда. Кутилишича, Трамп саммитнинг иккинчи куни нутқ сўзлайди.
Politico маълумотларига кўра, алянс аъзолари орасида АҚШ президенти саммит натижаларидан қониқиш ҳосил қилиши муҳим экани борасида “умумий келишув” мавжуд. Шу мақсадда саммит ташкилотчилари тадбир дастурини қисқартирган ва асосий эътиборни Трамп учун муҳим бўлган мудофаа харажатлари масаласига қаратган.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳам саммитда иштирок этмоқда, анжуманнинг очилиши муносабати билан уюштириладиган кечки овқатга таклиф этилган.
Зеленский аллақачон Гаагага етиб келган ва Нидерландия бош вазири Дик Схооф билан учрашган", дея хабар бермоқда “Суспилне” телеканали.