Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

G7 ташқи ишлар вазирлари глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун Канадда йиғилди

G7 ташқи ишлар вазирлари глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун Канадда йиғилди

“Еттилик” (G7) мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари глобал муаммоларни муҳокама қилиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Канадда йиғилишди.

Саммитда Канада, АҚШ, Франция, Германия, Буюк Британия, Италия, Япония ва Евроиттифоқдан вакиллар иштирок этмоқда.

Икки кунлик учрашув Канаданинг Онтарио штати, Ниага ра минтақасида бўлиб ўтади ва асосий халқаро муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Канада ташқи ишлар вазири Анита Ананд журналистларга учрашув ишчи кечки овқат билан бошланишини маълум қилди.

Ананднинг қайд этишича, иштирокчилар Яқин Шарқда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик, Хинд-Тинч океани минтақасида хавфсизликни сақлаш, шунингдек, Гаити ва Судандаги кескин инқирозлар масалаларида конструктив фикр алмашадилар.

Киритилди: 14:58 12.11.2025. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!