G7 мамлакатлари молия вазирлари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга қарор қилди, деди чоршанба куни Канадада ГФР молия вазири Ларс Клингбайл. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар ҳозирча баъзи жиҳатларни муҳокама қилмоқда, шунинг учун якуний баёнот ҳали келишилмаган. Клингбайл, шунингдек, "еттилик" аъзоларининг Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича позицияси ўзгармаслигини таъкидлади.
G7 мамлакатлари молия вазирларининг учрашуви Канаданинг Банф шаҳрида (Алберта провинцияси) 20-22 май кунлари бўлиб ўтади.