Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

G7: Эрон — "минтақавий беқарорлик ва террорнинг асосий манбаи"

G7: Эрон — "минтақавий беқарорлик ва террорнинг асосий манбаи"

“Буюк еттилик” давлатлари — АҚШ, Германия, Буюк Британия, Канада ва бошқалар томонидан келишилган декларацияда Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлишга йўл қўйилмаслиги таъкидланган. Ҳужжатда Эрон “минтақавий беқарорлик ва террорнинг асосий манбаи” сифатида аталган, Исроилнинг ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқи тасдиқланган.

Шунингдек, Tagesschau нашрининг таъкидлашича, декларацияда Исроил ҳаракатлари танқид қилинмаган, лекин можарода фуқаро аҳолисини ҳимоя қилиш муҳимлиги урғуланади. G7 мамлакатлари Эрон ва Исроилни можарони камайтиришга чақирди.

Декларация эълон қилинишидан бир неча соат олдин Оқ уй Канададаги саммитдан Доналд Трамп тезкор чиқиб кетиши кераклигини билдирди — бунинг сабаби Яқин Шарқда юз берган вазиятдир. CNN маълумотига кўра, Трамп миллий хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи маъмурияти ходимларига Вашингтондаги Оқ уйда жойлашган Вазият хонасига тўпланишни буюрган — бу ерда инқироз вазиятларида фавқулодда йиғилишлар ўтказилади. Вазият хонасидаги алоқа воситалари давлат раҳбарига бутун дунё бўйлаб америка қўшинларини бошқариш имконини беради.

Киритилди: 14:15 17.06.2025. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!