Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

G7 давлатлари Исроил сиёсатини қоралади

G7 давлатлари Исроил сиёсатини қоралади

G7 давлатлари Исроил ҳукуматининг ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда аҳоли пунктларини кенгайтириш бўйича сўнгги қарорларини қоралаб, бу ҳаракат минтақадаги тинчлик саъй-ҳаракатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.

Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ ташқи сиёсат раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқининг олий вакили Исроил молия вазири Безалел Смотрихнинг босиб олинган ҳудудлардаги бешта аҳоли пунктини қонунийлаштириш ҳақидаги баёнотига бир овоздан норозилик билдирди.

Шунингдек, улар Исроилнинг 1270 гектардан ортиқ ҳудудни «давлат эрлари» деб эълон қилиш ва мавжуд аҳоли пунктларида 5295 та янги турар-жой қурилишини маъқуллаш, шунингдек, учта янги аҳоли пункти яратиш қарорини қоралади.

💬 «Исроил ҳукуматининг аҳоли пунктлари дастури халқаро қонунларга зид ва тинчлик ишига тескари», деди вазирлар.

❕ Улар Исроил-Фаластин можаросини икки давлат асосида ҳал қилиш асосида мустаҳкам тинчлик ўрнатиш тарафдори эканликларини тасдиқладилар ва Исроилни аҳоли пунктлари бўйича қарорини бекор қилишга чақирдилар.

Киритилди: 18:25 12.07.2024. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!