Project Syndicate’нинг хабар беришича, G20 узоқ вақтдан буён глобал очлик инқирозига қарши курашишни ваъда қилиб келмоқда, аммо ушбу ваъдаларни аниқ ва амалий натижаларга айлантиришда қийинчиликларга дуч келмоқда.
📊Иқлим ўзгариши, можаролар ва тенгсизлик таъсирида бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат хавфсизлиги кескин ёмонлашмоқда. Уни бартараф этиш учун зарур воситалар аллақачон мавжуд. Асосий муаммо эса уларни қўллаш учун сиёсий иродани сафарбар этишдан иборат.
📉Бу борада Бразилия тажрибаси муҳим йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилади. Сўнгги икки йил ичида мамлакат 40 миллион нафар аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосидан чиқара олди ва натижада БМТнинг «очлик харитаси»дан чиқарилди.
📊Жанубий Африка Республикасида G20га раисликни АҚШга топширишга қадар вақт кам қолган — АҚШ эса озиқ-овқатга бўлган инсон ҳуқуқини изчил равишда тан олмай келаётган G20нинг ягона аъзо давлати ҳисобланади. Шунга қарамай, қолган қисқа давр ичида ҳам Жанубий Африка очликка қарши курашиш бўйича асосий сиёсий воситаларни илгари суришга қодир.