Катта лейтенант Мурод Ғаниевич Содиқов фавқулодда вазиятлар вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.
Мурод Содиқов 1984 йилда Қозоғистон Республикаси Жамбул вилоятида туғилган. 2005-2009 йилларда Ўзбекистон Давлат санъат институтида ўқиган. 2004 йилдан 2019 йилгача Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси телеканалларида турли лавозимларда ишлаган.
М.Содиқов охирги икки йил давомида “Ўзбекистон 24” телеканалида телебошловчи ва сиёсий шарҳловчи сифатида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, фавқулодда вазиятлар вазирининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида вазирлик матбуот хизмати бошлиғи саналади.