Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ФВБ қутқарувчилари Навоийда чуқурликка тушиб кетган фуқароларнинг ҳаётини сақлаб қолди

ФВБ қутқарувчилари Навоийда чуқурликка тушиб кетган фуқароларнинг ҳаётини сақлаб қолди

ФВБ қутқарувчилари Навоий вилоятида олтин қазиб олиш мақсадида ноқонуний қазилган чуқурликка тушиб кетган фуқароларни қутқариб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Бугун, 7-июль куни соат 04:22 да Навоий вилояти, Хатирчи тумани, “Ангидон” МФЙ, Қуврай қишлоғи тоғ ҳудудида 4 нафар фуқаро ноқонуний олтин қазиб олишга борган. Улардан 3 нафари кон ҳудудидаги ноқонуний қазилган чуқурликка тушиб кетиб, тупроқ остида қолиб кетган. Ҳодиса юзасидан ташқарида қолган бир нафар шериги томонидан зудлик билан атрофдагиларга ҳамда Навоий вилояти ФВБга хабар берган.

Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келгунига қадар ташқарида бўлган шериги ва маҳаллий фуқаролар томонидан чуқурликдаги 1 нафар фуқаро чиқариб олинган.

ФВБ қутқарувчилари ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб келиб, чуқурликда тупроқ остида қолиб кетган яна 2 нафар фуқарони қутқариб олишди. Қутқарилган фуқаролар тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасасига юборилган.

Киритилди: 10:28 07.07.2026. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!