Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Гватемала устидан қийин ғалабага эришди

A A A
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Гватемала устидан қийин ғалабага эришди

Мираброр Усмонов кубоги хотира турнири доирасида 3-тур баҳслари якунига етди. Дастлабки баҳсда Тожикистон Қирғизистонни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи баҳсда эса Ўзбекистон Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди. Мағлубиятга қарамай Гватемала финалга йўлланма олди.

Шу тариқа, Тожикистон финал йўлланмасини сўнгги сонияларда «қўлдан чиқарди» ва 3-ўрин учун баҳсда яна Қирғизистонга қарши ўйнайди. Ўзбекистон эса финалда ҳам Гватемала билан паркетга тушади.

Мираброр Усмонов кубоги. 3-тур

Ўзбекистон – Гватемала – 5:4

Голлар: Музаффар Аҳаджонов 3ʼ, Акбар Усмонов 9ʼ, 36ʼ, Аброр Аҳметзянов 18ʼ, Самариддин Беркинов 31ʼ — Жонни Диас 8ʼ, Женнер Паниагуа 38ʼ, Аброр Аҳметзянов 39ʼ (a.g.), Марвин Сандовал 40ʼ

Киритилди: 21:34 22.07.2024. Ўқилди: 1478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!