Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Futbol TV" ва "Sport TV" телеканаллари директорлари муаммоли масала юзасидан фикр билдирди

"Futbol TV" ва "Sport TV" телеканаллари директорлари муаммоли масала юзасидан фикр билдирди

Англия Премьер-лигаси ўйинларининг Ўзбекистондаги трансляцияси бўйича бўлаётган турли гап сўзларга муносабат билдирилди.

Бу ҳақда "Futbol TV" директори Ойбек Ортиқов ўз инстаграм саҳифасида ёзиб ўтди.

"Ассалому алейкум барчага, ҳозирги глобал савол — АПЛ нима бўляпти??? АПЛни ололмаётганимиз учун МТРК ("Спорт") телеканалига катта раҳмат деб қўясизлар, чунки уларни деб нархлар салкам 9-10 баробар ошиб кетди. Улар хоҳлаганча бюджет (халқ пулидан)дан фойдаланган ҳолда, сотилаётган нархдан 5-6 баробар кўп пул бериб, чемпионатларни сотиб олди. Шундан келиб чиқиб, трансляция ҳуқуқини сотиш билан шуғулланадиган компаниялар нархларни жуда катта фоизда кўтариб ташлашди. Лекин ортга қайтиш йўқ, трансляция ҳуқуқини олиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиляпмиз", — деб ёзди Ойбек Ортиқов ўз инстаграм саҳифасида.

Ўз навбатида, бунга "Sport TV" директори Зоҳид Каримов жавоб қайтарди.

"АПЛ масаласида турли фикрлар билдирилмоқда. Очиғи ҳуқуқ масаласи бозорини тушунмасдан "фатво" чиқараётганлар барибир айбдор қидираверади. "Спорт ТВ" АПЛни кўрсатиш бўйича савдоларга киришгани ҳам йўқ, режада ҳам бўлмаган. Сабаби олинганларини сиғдириш ўзи қийин. Мендаги маълумотларга кўра, АПЛга эгалик қилаётган Setanta ўзи кўрсатмоқчи Ўзбекистон ҳудудида. Шунинг учун МТРК ёки "Спорт" каналини АПЛ масаласида айблашда тухматдан тийилинг. (Мурожаат эгасини топади деган умиддаман). P.S. Биз имкониятимизга қараб мусобақаларни оламиз", — деб жавоб қайтарди у ўз твиттер саҳифасида.

Киритилди: 10:54 06.08.2022. Ўқилди: 5585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!