Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Футбол қоидаларида инқилобий ўзгаришлар кутилмоқда!

Футбол қоидаларида инқилобий ўзгаришлар кутилмоқда!

​IFAB (Футбол қоидаларини тартибга солувчи ташкилот) Лондондаги йиғилишида бир қатор янгиликларни муҳокама қилди. Ушбу қоидалар 28 февраль куни бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеяда расман тасдиқланиши кутилмоқда.

Кутилаётган асосий ўзгаришлар:

ВАР ва бурчак тўплари: Энди ВАР ҳакамлари нотўғри белгиланган бурчак тўпларини тузатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Иккинчи сариқ карточка: ВАР хато берилган ва қизил карточкага сабаб бўлган (иккинчи) сариқ карточкаларни текшириши мумкин бўлади.

8 сония қоидаси: Энди нафақат дарвозабонлар, балки тўпни ўйинга киритиш (аут) ва дарвозадан тўпни тепиб беришда ҳам 8 сониялик чеклов амал қилади.

Тезкор алмаштириш: Захирага олинаётган футболчи майдонни 10 сония ичида тарк этиши шарт. Акс ҳолда санкциялар қўлланилиши мумкин.

Қачондан кучга киради?

Қоидалар одатда 1 июндан бошлаб кучга киради. Бу дегани, ушбу ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 турнири янги қоидалар остидаги илк катта мусобақа бўлиши мумкин!

Асосий шарт: ВАР текширувлари ўйинни тўхтатиб қўймаслиги ва суръатни туширмаслиги керак. Айниқса, бурчак тўпларини текшириш тезкор амалга оширилиши шарт.

Киритилди: Бугун 19:02. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!