Бугун 29 сентябрь, 2023 йил, жума

O'ZB

Футбол бўйича Россия терма жамоаси ва клублари қачон халқаро майдонга қайтишини айтилди

Футбол бўйича Россия терма жамоаси ва клублари қачон халқаро майдонга қайтишини айтилди

УЕФА президенти Александер Чеферин Россия футболига қарши санкциялар муддати ҳақида гапирди.

Функционернинг N1 нашрига берган интервьюсида Россия клублари ва терма жамоалари Украинадаги можаро якунлангандан кейингина Европа футболига қайтишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг февраль ойи охирида ФИФА ва УЕФА Россия футболини кейинги огоҳлантиришгача халқаро аренадаги турнирлардаги иштирокини тўхтатишга қарор қилган эди.

Шу билан бирга, УЕФА Газпром билан ҳомийлик шартномасини бекор қилганини маълум қилди. Компания Чемпионлар лигаси билан 2012 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келаётганди.

Киритилди: 10:16 18.09.2023. Ўқилди: 1393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!