Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади

Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади

⚡️ Фармонга кўра, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг ҳудудларда бўлинмалари ташкил этилади.

📁 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар аъзоларига бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларининг солиқ солинмайдиган миқдорини 15 миллион сўмдан БҲМнинг 100 бараваригача (34 млн сўмгача) оширилади.

🗓 2025 йил 1 январдан ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган давлат божлари миқдорини 2 бараварга камайтирилган ҳолда ундирилади.

✔️ Ҳар йили вазирлик ва идоралар фуқаролик жамияти институтларига ижтимоий буюртма бериш бўйича танловлар ташкил этади.

▶️ Ҳар йили декабрь ойининг биринчи ҳафтасида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”ни ўтказиб борилади.

✅ Ҳар икки йилда Фонд томонидан тақдирланадиган “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти таъсис этилади.

📝 “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ёритиш йўналишида номинация ташкил этилади.

📆 2024 йил 1 сентябрдан фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади.

Киритилди: 19:10 26.08.2024. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!