Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлими давлат ижрочиси саъй-ҳаракатлари билан ундирувчи фуқаронинг ярим млрд. сўмга етиб қолган ҳалол меҳнати эвазига топган даромади ундириб берилди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 11.10.2023 йилдаги ижро варағига асосан қарздор «H.S.L.» корхонасидан ундирувчи А.Малахов фойдасига жами 548 млн. 40 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси М.Рахманов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида юқоридаги ойлик иш ҳақи ундирувчи фойдасига тўлиқ ундирилган ҳолда ижро ҳужжати амалда тамомланишига эришилди.