Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фуад Шукурнинг ўлдирилишига жавоб бўлган зарбаларда 320 та ракета отилди

Фуад Шукурнинг ўлдирилишига жавоб бўлган зарбаларда 320 та ракета отилди

Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати Исроилга қарши жавоб зарбаларининг биринчи босқичини якунлаб, 320 та ракета отган.

Ҳизбуллоҳга кўра, зарбалар Байрутдаги ҳаракат қўмондонларидан бири Фуад Шукурнинг ўлдирилишига жавоб бўлган.

Учувчисиз ҳаво воситалари Исроил ҳарбий казармалари ва иншоотларига ҳужум қилди, Желил ва босиб олинган Голан тепаликларидаги казармаларга 320 та Катюша ракетаси тушди.

Ҳизбуллоҳ операциянинг бошқа тафсилотларини кейинроқ эълон қилишга ваъда берди.

Аввалроқ Исроил Ливанга ҳужумлар бошланганини, Ҳизбуллоҳ эса Фуад Шукурнинг ўлдирилишига жавобан ўч олиш операциясини эълон қилган эди.

Киритилди: 12:37 25.08.2024. Ўқилди: 1547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!