Ҳиндистон 40 га яқин канадалик дипломатни 10 октябргача ватанига қайтишини талаб қилди.
Бу ҳақда “FT" хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Ню-Деҳли белгиланган муддатдан кейин Ҳиндистонда қоладиган Канада вакилларини дипломатик дахлсизликдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган.
Канада ташқи ишлар вазирлиги ҳам, Ҳиндистон ҳукумати ҳам нашр сўровига жавоб беришдан бош тортди.