Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Френки де Йонгнинг жароҳати “Барса”га пул олиб келди

Френки де Йонгнинг жароҳати “Барса”га пул олиб келди

Кеча Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси тўпиғидан олган жароҳатидан фориғ бўлишга улгурмагани учун Эвропа чемпионатида иштирок этмаслиги маълум бўлди.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, де Йонг турнирни ўтказиб юборишига қарамай, "Барселона" ярим ҳимоячининг йиғиндаги иштироки учун товон пули олади. УЕФА ва ФИФАнинг клуб имтиёзлари дастурига кўра, ўз жамоасининг якуний таркибига киритилган ҳар бир футболчи учун клублар турнирнинг биринчи ўйини олдидан 10 кун давомида кунига 10 минг евро олади.

Шу тариқа, де Йонг Нидерландия терма жамоасининг 6-10 июн кунларидаги йиғинида иштирок этгани учун “Барселона” 50 минг евро олади.

Киритилди: 15:33 11.06.2024. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!