Британиянинг Queen гуруҳи хонандаси Фредди Меркьюри қизи борлигини яширган.
Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail газетаси Лесли-Энн Жонс томонидан ёзилган "Севги билан Фредди" номли санъаткорнинг таржимаи ҳоли акс этган янги китобга таяниб ёзмоқда.
"Унинг мавжудлиги фақат Меркьюрийнинг энг яқин атрофидагиларга, шу жумладан унинг ота-онаси ва синглисига, гуруҳнинг қолган аъзоларига ва унинг бутун ҳаётидаги севгиси Мери Остинга маълум эди," - дейилади мақолада.
Қайд этилишича, ҳозирда Меркьюрининг қизи 48 ёшда, у шифокор, Европада яшайди ва фарзандлари бор. Шу билан бирга, унинг исми тилга олинмаган ва китобнинг биринчи бобидаги хати остига аёл шунчаки лотинча "Б" ҳарфи билан имзо чеккан. У, шунингдек, болалигида Меркьюри билан бирга яшамаганини, аммо у тез-тез ташриф буюрганини айтди.