Бугун 13 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Франциянинг Eutelsat компанияси Украина учун Starlink сунъий йўлдош алоқаси ўрнини тўлиқ боса олмайди – Politico

A A A
Франциянинг Eutelsat компанияси Украина учун Starlink сунъий йўлдош алоқаси ўрнини тўлиқ боса олмайди – Politico

"Агар биз Украинадаги барча алоқа каналлари ва унинг барча фуқаролари учун жавобгарликни ўз зиммамизга олишимиз керак бўлганида, буни қила олмасдик. Очиғини айтсам, биз фақат баъзи муҳим давлат хизматлари учун алоқани таъминлай оламиз", – дея изоҳ берди компания раҳбари Ева Бернеке.

Унинг фикрича, Украина учун "бир нечта вариантларга эга бўлиш" яхшироқ, Starlink билан ишлаш эса "Оқ уйда ёки Мар-а-Лагода (Трампнинг шахсий қароргоҳи) ҳал қилиниши мумкин бўлган қарамликдир".

Эслатиб ўтамиз, Германия бир йилдан бери Украинанинг Eutelsat сунъий йулдош алоқасидан фойдаланишини молиялаштирмоқда. Аввалроқ матбуотда Зеленский ва Трамп ўртасидаги кескин муносабатлар туфайли Украина учун Starlink ўчирилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди.

Киритилди: 20:26 07.04.2025. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!