Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Франциядаги АЭСда ёнғин юз берди

Франциядаги АЭСда ёнғин юз берди

Франциядаги атом электр станциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Франциянинг марказий қисмидаги Чинон атом электр станциясида шанбага ўтар кечаси ёнғин содир бўлган, иккита энергоблокнинг ишлаши кейинги огоҳлантиришгача тўхтатилган.

Ёнғин 3-энергоблокда содир бўлган, у ерда номаълум сабабларга кўра асосий трансформатор ёниб кетган ва ёнғинни ўчириш тизими ишга тушган. Станция раҳбариятининг маълум қилишича, ёнғин ўчирилган, аҳоли ва атроф-муҳит учун ҳеч қандай хавф йўқ, чунки ёнғин “ядровий зонадан ташқарида” содир бўлган.

Киритилди: 22:18 10.02.2024. Ўқилди: 1040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!