Франциянинг “Meteo-France” миллий метеорология хизмати душанбадан бошлаб Францияда кузатиладиган аномал иссиқликнинг учинчи тўлқини туфайли юқори ёнғин хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Meteo-France душанбадан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати меъёрдан ошишини башорат қилмоқда. Кўп жойларда 35 даражадан ошади. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида ҳаво ҳарорати 39 даражага етиши мумкин.
Якшанба кунидан бошлаб, мамлакатнинг Ўрта ер денгизи зонасида (Окситания, Прованц ва Корсикада) мавсумий шамоллар туфайли баъзи жойларда камида 37 даражага этган ҳароратларда ёнғинлар хавфи жуда юқори бўлиши башорат қилинган эди.