Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Францияда хантавирус инфекцияси хавфи туфайли саккиз киши карантинга олинди

Францияда хантавирус инфекцияси хавфи туфайли саккиз киши карантинга олинди

Францияда расмийлар хантавирус билан касаллангани тасдиқланган одамлар билан алоқада бўлган саккиз кишини карантинга олди.

Бу ҳақда Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, улардан бири самолётда ҳантавирус билан касаллангани тасдиқланган одам билан бирга бўлган. Эркакда енгил аломатлар кузатилган, аммо тест натижаси салбий чиққан.

Яна етти киши MV Hondius круиз кемасидан тушган йўловчи билан алоқада бўлган.

Кема бортида қолган беш нафар Франция фуқароси Канар оролларига етиб келганидан кейин 24-48 соат ичида ватанига қайтарилиши қайд этилди. Кемадан тушгандан сўнг, улар Францияга етиб келганларида тест ва қайта тестдан ўтказилади.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, уларда ҳозирда ҳеч қандай ташвишли аломатлар кузатилмаяпти. Агар касаллик белгилари аниқланса, улар ихтисослаштирилган муассасаларда касалхонага ётқизилади. Асемптоматик йўловчилар ҳам уйга қайтишдан олдин қайта тестдан ўтказилади.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!