Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Францияда ўсмир терактга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб қўлга олинди

Францияда ўсмир терактга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб қўлга олинди

Франциянинг ички хавфсизлик бош бошқармаси (DGSI, контрразведка) ходимлари мамлакат ғарбида 16 ёшли ўсмирни терактга тайёргарлик кўришда гумон қилиб қўлга олди.

Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар бермоқда.

Ҳибсга олиш 5 ноябрь куни амалга оширилган, 8 ноябрь куни эса Миллий аксилтеррор прокуратураси (PNAT) йигит террористик жиноий гуруҳ фаолиятига шерикликда айбланиб, ҳибсга олинганини тасдиқлаган.

Тинтув чоғида қўлга олинган шахсдан қўғирчоқ тўппонча ва пичоқ топилган. Айтилишича, у радикал ғоялар таъсирига тушиб, ўқотар қурол сотиб олишга уринган. У ижтимоий тармоқларда фаол ёзишмалар олиб борган ва “Исломий давлат” террорчилик ташкилотининг ташвиқот видеоларини томоша қилган. У, шунингдек, ўз уйидан бир неча километр узоқликдаги Ле Ман коммунасидаги синагога манзилини ҳам қидирди, нашрнинг ёзишича, ўтган йили терактнинг олди олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йигит 2020 йил 16 октябрда радикал исломчи томонидан мактаб ўқитувчиси Самуэль Патининг ўлдирилиши бўйича суд бошланганидан кейин ҳужумга тайёргарликни кучайтирган. Бундан ташқари, DGSI Яқин Шарқда давом этаётган можаролар фонида Францияда яҳудийлик вакилларига нисбатан тажовуз қилиш ҳолатлари кўпайганига ишора қилмоқда.

Киритилди: 08:39 13.11.2024. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!