Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Францияда ўрмон ёнғинларига алоқадорликда гумон қилинаётган 400 нафардан ортиқ одам ҳибсга олинди

Францияда ўрмон ёнғинларига алоқадорликда гумон қилинаётган 400 нафардан ортиқ одам ҳибсга олинди

Ёз бошидан бери мамлакат бўйлаб ўрмон ёнғинларига алоқадорликда гумон қилиниб, 402 киши, жумладан, 156 нафар вояга етмаганлар ҳибсга олинган.

Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Лоран Нуньес матбуот анжуманида маълум қилди.

"Бугунги кунга қадар хавфсизлик кучлари қасддан ёки билмаган ҳолда ўт қўйиш билан боғлиқ ҳолда 402 кишини ҳибсга олди", деди у.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёз бошидан бери мамлакатда 14 000 та ёнғин қайд этилган, 120 000 гектар ер вайрон бўлган. Вар департаментида икки ҳафтадан бери ёнғин авж олмоқда, уни ўчириш учун 1000 нафар ўт ўчирувчи ишламоқда.

Иссиқлик туфайли 16 та департаментида "тўқ сариқ" об-ҳаво огоҳлантириши амал қилмоқда. Метеорологларнинг маълумотларига кўра, Францияда юқори ҳарорат жумагача давом этиши кутилмоқда.

Киритилди: 10:10 05.08.2026. Ўқилди: 1347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!